ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчилари ва Навоий вилояти ИИБнинг соҳавий хизматлари раҳбарлари томонидан вилоятдаги барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари учун қисқа муддатли сайёр ўқув машғулотлари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли фармойиши ҳамда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-дастурга кўра “Навоий вилояти туман-шаҳар ички ишлар органлари раҳбарларининг жиноятчилик ва коррупсияга қарши курашиш, маҳалла жиноятчилигини барвақт олдини олиш ҳамда энергетик хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этишга оид билимларини юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 22-24 сентябрь кунлари ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчилари ва Навоий вилояти ИИБнинг соҳавий хизматлари раҳбарлари томонидан вилоятдаги барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари учун қисқа муддатли сайёр ўқув машғулотларининг 4-босқичи ўтказилди.
Уч кун давом этган ва онлайн тарзда масофадан ташкил этилган ўқув машғулотининг дастлабки кунида ИИВ Академияси Жиноят ҳуқуқи кафедраси профессор ўқитувчилари томонидан мамлакатимиз раҳбарининг “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини янада оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори талаблари юзасидан билим ва кўникмалар берилди. Шунингдек, “Энергия хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги давлат назоратини ташкил этиш, энергия ресурсларини иқтисод қилишда мақсадли кўрсаткичларга эришишнинг янги механизмлари”, “Ҳудудларда йўл ҳаракати хавфсизлигини самарали ташкил этиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишда ҳамкорликдаги чора-тадбирлар” мавзуларида маълумотлар етказилди.
Машғулот сўнгида шаҳар-туман ИИБ бошлиқларига мустақил ўқишлари учун ўқув материаллари берилиб, босқич якуни бўйича тест синовлари олинди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати