17 Сентябр 2024 йил 683

ИИВ масъул ходими иштирокида Навоий вилояти ИИБда танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқ манфаатлари ва фуқаролар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишда ички ишлар органлари фаолияти алоҳида аҳамиятга эга. 

Навоий вилояти ИИБда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, Эксперт-криминалистика бўлими ходимлари иштирокида қонунийликни таъминлаш, хизмат интизомига риоя қилишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган мазкур йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маъсул ходими, подполковник Ғ.К.Набиев сўзга чиқиб, ходимлар фаолиятида, хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида атрофлича маълумот берди. 

Йиғилиш давомида тизимда йўл қўйилган камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтилиб, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга муҳим топшириқлар берилди. Тадбир сўнгида масъулларга кун тартибидаги масалаларнинг ижросини сифатли таъминлаш вазифаси юклатилди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech