6 Май 2024 йил 2341

ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари учун вилоят ИИБ психологлари томонидан  ўқув-тренинг ўтказилди 

Ички ишлар вазирлиги Навоий академик лицейи ўқувчилари ўртасидаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганиш ҳамда уларнинг ўқув жараёни ва машғулотлардан ташқари вақтларда руҳий-эмоционал барқарорлигини сақлашга доир семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад ўқувчи ёшларининг психологик билим савиясини ошириш, руҳий саломатлигини таъминлаш, лицей жамоаси ўртасида  ижобий муҳитни тарғиб этиш бўлди. Жисмоний ривожланишга эътибор берилгани каби, ёш авлоднинг руҳий тараққий этишига ҳам замин яратиш лозим. Зеро, дарахт илдизи қанча бақувват бўлмасин агар ичини қурт емириб, ковак қилган бўлса унинг кўкариб барг ёзиши даргумон. Демак, ёш авлодни ҳар томонлама кучли, бақувват, баркамол қилиб вояга етказишга барчамиз масъулмиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech