10 Октябр 2024 йил 852

ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчиси спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубогида биринчиликни эгаллади

ИИВ Навоий академик лицейида спорт билан мунтазам шуғулланадиган ва бунинг ортидан республика ҳамда халқаро мусобақаларда муваффақиятга эришаётган ўқувчи-ёшлар бисёр. Самбо спорти ишқибози Паризода Мустафоева  ана шундай ёшлардан бири. У яқинда Нукус шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубогида 80 килограмм вазн тоифасида қизлар ўртасида фахрли 1-ўринни егаллади. Ўз вазн тоифаси бўйича ғолиблар қаторидан жой олган самбо маликаси Паризода Мустафоеванинг келгуси мусобақаларида омад тилаймиз!

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech