30 Апрел 2024 йил 2544

ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари иштирокида китобхонлик танлови бўлиб ўтди

Китоб — инсоннинт энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Унга меҳр қўйиб яқин бўлган киши доим улуғворликка эришган. ИИВ Навоий академик лицейида ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг маънавиятини юксалтириш мақсадида китобхонлик танлови ташкил этилди.

Мазкур кўрик танлов “Аждодлар мероси билимдони” деб номланишида ҳам рамзий маъно бор. Танлов иштирокчиларидан иборат ўқувчи-ёшлар аждодларимиз ҳаёти ва ижодига оид турли саволларга тезкорлик билан аниқ ва равон жавоб бериши орқали ўзларини нечоғлик китоб ихлосманди эканликларини исботлашди. Малакали педагог ва тарихчилар жамоаси ҳайъат аъзоси сифатида уларнинг билим даражаларини баҳолаб бордилар.  Натижаларга кўра 3-ўринни 202-гуруҳ ўқувчиси Муҳриддин Савриддинов, 2-ўринни 103-гуруҳ ўқувчиси Достон Мардоновлар эгалаган бўлса, танловнинг билимдон китобхони сифатида 205-гуруҳда таълим олаётган Дилшод Рахмонов тан олинди. Танлов ғолиби кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech