4 Март 2024 йил 3236

ИИВ Навоий академик лицейида ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ОИВ ҳамда ОИТга ҳамда гиёхвандликка қарши курашиш бўйича тарғибот тадбири ташкил этилди

Тадбирда Навоий вилояти ИИБ масъул ходимлари, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари иштирок этишди. 

Учрашувда лицей ўқувчилари томонидан ОИТС касаллиги ва гиёҳвандликка қарши курашишда юртимизда олиб борилаётган ишлар, уларнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбирда гиёҳвандлик, алкоголизм, носоғлом ҳаёт тарзи каби салбий иллатларнинг аянчли оқибатларини акс этган видеоролик намойиш этилди. 

Мутахассислар томонидан ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, тарғибот буклетлар тарқатилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech