4 Ноябр 2023 йил 822

ИИВ Навоий академик лицейида “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди

  Маълумки, ички ишлар тизимида ходимларнинг жисмоний ва жанговар таёргарлигини ошириш, мунтазам спорт билан шуғулланиши қолаверса касбий билимларини ошириш мақсадида мазкур ой “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” этиб белгиланди.  Хусусан,  ИИВ Навоий академик лицейида  “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги”  муносабати билан ёшларни тафаккурини  ўстириш, маънавий  юксалтириш  мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Унда лицей ўқувчилари, Қоровул қўшинларига қарашли 7532-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳамда 523-СЧР  аскарлари иштирок этишди. Қизғин мунозара ва баҳсларга бой бўлган ўйинда лицейнинг  “Интерпол” терма жамоаси ғолиб бўлди. Тадбир якунида ўйинда иштирок этган барча жамоалар муносиб иштироки учун тақдирландилар.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech