9 Апрел 2025 йил 1776

ИИВ Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини тинглади

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Жалолов Хатирчи тумани аҳолисининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини ўрганди.

Сайёр қабул давомида, терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишлари ва материаллар юзасидан мурожаат қилган 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, муаммолари ўрганилди. Шундан 5 нафар фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этилиб, қонуний ечимини топди.

Шунингдек, Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳар бир мурожаатни таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш, фуқароларнинг ортиқча овворагарчиликларига йўл қўймаслик юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижросини ўз назоратига олди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech