9 Октябр 2024 йил
2183
ИИВ ЖХД Пробация хизмати бошлиғи полковник Шароф Уралов Навоий вилоятига ташрифи давомида маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди
ИИВ ЖХД Пробация хизмати бошлиғи, полковник Шароф Уралов Навоий вилоятига ташрифи давомида дастлаб, Кармана туманининг "Мирсаид Баҳром" ҳамда "Бешкент" МФЙларида бўлиб, еттилик фаолияти ҳамда ҳудуддаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, маҳаллани рақамлаштиришга оид ишлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, маҳаллада ташкил этган сайёр қабулда ҳам иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди. Ўз ўрнида, муаммоларни ижобий ҳал этишга қаратилган муҳим тавсияларини берди.
Ўрганишларнинг кейинги манзилида ташриф иштирокчилари Қизилтепа тумани ИИБ Пробация гуруҳи ходимлари билан учрашиб, муқаддам берилган 34 та топшириқнинг ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати