12 Март 2025 йил 453

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Навбаҳор туманида “Ички ишлар боғи” яратилди

Яшил макон-нафақат табиат, балки келажак учун инвестиция. Дарахт экиб боғ яратиш эса  азалий қадриятга айланиб улгурган эзгу иш саналади. Лойиҳа доирасида амалга оширилган навбатдаги ташаббусда Навоий вилояти ИИБ ходимлари жонбозлик кўрсатишди. Навбаҳор туманининг "Қоражон" маҳалласида 4 гектар майдонда ички ишлар боғини яратиш учун йўлга чиққан осойишталик посбонлари ўзлари билан 5 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатларини олишди.

Эрта баҳорнинг қуёшли ва салқин куни яшиллик тарафдорлари учун айни муддао бўлди. Дастлаб, томорқа ери чиқиндилардан тозаланиб, текисланди. Ҳудуд тупроғининг ҳолати ҳисобга олиниб чидамли ва манзарага бой кўчатлар танланди.

Кўпнинг иши-кўпга борар, деганларидек, ходимларнинг биргаликда ўтқазган кўчатлари кун келиб катта боғга айланиши шубҳасиз. Зеро, бирдамлик ва ҳамжиҳатликнинг меваси ширин, натижаси улуғвор.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech