7 Ноябр 2023 йил 795

Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари билан жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги доирасида ўқув-тактик машғулотлари ташкил этилди

  Қизилтепа тумани ИИБ ходимларининг ҳушёрлигини ошириш, махсус тезкор режалар асосида ҳаракатланиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида Навоий вилояти ИИБнинг масъул ходимлари томонидан “Йиғин” тадбири ташкил қилиниб,  ходимларнинг ташвишгоҳ чемоданлари кўрикдан ўтказилди. Саф кўриги давомида  аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича ходимларга топшириқлар берилди. Шунингдек, шахсий таркибни жанговар шайлигини ошириш, оммавий тартибсизликларни бартараф этиш ва бошқа махсус-тезкор тадбирлар бўйича ўқув амалий машғулоти ҳам ташкил этилди. Машғулотдан сўнг ходимларнинг тана вазни ўлчаниб, тўсинда тортиниш, қуролни тўлиқ ва тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда улар билан саф тайёргрлик машғулотлари ўтказилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech