23 Август 2024 йил 933

Қизилтепа тумани ИИБ МваФР бўлинмаси ходимлари томонидан байрам муносабати билан бир гуруҳ ёшларга ID карталари тантанали равишда топширилди

Қизилтепа тумани ИИБ МваФР бўлинмаси ходимлари ҳудуд фуқароларига рўйхатга қўйиш, чиқариш, ID ва чет елга чиқиш паспортларини расмийлаштиришда яқиндан кўмаклашмоқда. Биргина жорий йилда, Қизилтепа тумани ИИБ МваФРБ томонидан жами 18 761 нафар фуқароларга идентификацион ИД-карталари расмийлаштирилиб берилди. Бундан ташқари фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида 46 нафар кексалар ва мустақил ҳаракатланиши чекланган шахсларнинг яшаш хонадонларига борилиб ID карталари топширилди.

Шунингдек, айни пайтда фуқароларининг биометрик паспортлари ҳамда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID -карталарига алмаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 33 йиллиги муносабати билан эса Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи томонидан туман ҳудудида яшовчи 8 нафар 16 ёшга тўлган ёшларга ҳамда 1 нафар фуқаролиги бўлмаган Парвина Ҳафизовага ID -карталари тантанали равишда топширилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech