16 Декабр 2024 йил 727

“Йил аёли” миллий танловида вилоят ИИБ ходималари ҳам фаол қатнашди

    Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшаётган қолаверса, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Йил аёли” миллий танловини эълон қилинган. Танловда 35 ёшдан юқори бўлган, ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган хотин-қизлар ҳамда уй бекалари иштирок этишлари кўзда тутилган.


     Навоийда ҳам мазкур кўрик танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда 10 та номинация бўйича ғолиб аёл-қизлар аниқланди. “Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинациясида Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Гулбаҳор Усарова ғолиб бўлди. Шунингдек, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш  мақсадида ўтказилган “Гендер тенглик фаоли” миллий танловида Навоий вилояти ИИБ номидан ММИ ва КБТХ бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, маёр Сарвиноз Душанова қатнашиб, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи (ташкилоти)” номинациясида фахрли 2-ўринга муносиб деб топилди.


       Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech