8 Октябр 2024 йил 1072

Кармана тумани 3-сектор раҳбари сайёр қабули давомида пробация назоратидаги ёшлар муаммоларини ҳам ўрганди

Туман ИИБ бошлиғи ҳамда ташкилотлар масъуллари иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабулда 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 30дан ортиқ фуқаролар  ўз мурожаатлари билан қатнашди. Қабулда электр тармоқларидаги узилишлар, ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш, тиббий ёрдам ҳамда бандлик масалалари бўйича мурожаатлари ўрганилди. Шунингдек, қабул давомида туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назоратида бўлган 5 нафар ёшларнинг ҳам муаммолари тингланиб ижобий ҳал этиш ҳамда уларни бандлигини таъминлаш бўйича масъул ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech