29 Апрел 2024 йил 2444

Кармана тумани ИИБ ходимлари иштирокида коррупцияга қарши “Долзарб 10 кун” доирасида тадбир ташкил этилди

Кармана тумани ИИБ ходимлари иштирокида бўлиб ўтган мазкур йиғилишда ички ишлар органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, бу иллатга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида сўз борди. Шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 15 апрелдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш йўналишида раҳбар ходимларнинг масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили этилди.

Бундан ташқари тадбир давомида туман ИИБ шахсий таркиби томонидан бу борада амалга оширилган ва келгусида режалаштирилган ишлар муҳокама этилди. Бу каби тадбирлар ходимларни хизмат интизомига ҳамда қонунчиликка риоя этишларида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech