20 Декабр 2023 йил
2362
Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари томонидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда
Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари томонидан
ёшларни жиноятга қўл урмасликлари, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича мунтазам тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Жумладан, тергов бўлими терговчиси майор
Лазиз Каримов тумандаги 2-мактаб ўқувчилари билан шундай тадбир ташкил қилди.
Унда болаларга билимларни мустаҳкам эгаллаши, келажакда яхши касб соҳиби бўлиш
учун ҳаракат қилишлари, жиноятга қўл урмасликлари, ёшликда қилинган хато
оқибати ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир сўнгида болаларни тергов соҳаси
бўйича қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати