Кармана тумани ҳокимлигида кибермаданиятни юксалтириш ойлиги доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди
Бугунги кунда компьютер ва рақамлаштирилган техналогиялар ривожланиб бораётгани яхши, албатта, аммо шу билан бирга ундан жиноят мақсадида фойдаланаётганлар ҳам учрамоқда.
Шу каби жиноятларни олдини олиш ҳамда соҳада эълон қилинган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги”да фуқароларни фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Кармана тумани ҳокимлигида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбирда иштирок этган маҳалла еттилигига фуқароларни огоҳликка ундаш, интернет фирибгарликларининг олдини олиш, яъни ижтимоий тармоқлардаги осон ва мўмай пул топиш каби турли хил рекламаларга алданиб қолмасликлари тушинтирилди. Шунингдек, ойлик доирасида 13 йўналишдаги кибержиноятчиликка қарши курашишни тарғиб қилувчи лавҳалар, ижод наъмуналари кўрик танлови ўтказилиш тартиби бўйича кўрсатмалар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахбарот хизмати