25 Сентябр 2024 йил 740

Кармана тумани сектор раҳбарлари пробация назоратидаги ёшлар билан учрашди

Кармана тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ходимлари маҳкумлар томонидан жазони ижро этилишини назорат қилиш билан бир қаторда, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишга кўмаклашишда ҳам ташаббус кўрсатишмоқда. 

Хусусан, бандлик кўрсаткичини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирларини такомиллаштириш мақсадида барча сектор раҳбарлари пробация назоратидаги ёшлар билан учрашди. Жараёнда маҳкумларнинг қизиқишлари ва муаммоларини ўрганди. Маҳкумларга  ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, туман ҳудудидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирилди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech