12 Июн 2024 йил 1848

Кармана туманида ИИБ ходимлари "Қурбон ҳайити" муносабати билан фахрий устозлар ҳолидан хабар олишди 

Соҳада фаолият олиб борган ҳамда равнақ топишига ҳисса қўшган устоз фахрийларни ҳолидан хабар олиш, уларни эъзозлаш ёш ходимларнинг бурчидир. Хусусан Навоий вилояти Кармана тумани ИИБ ходимлари томонидан илгари шу соҳада фаолият олиб борган, истеъфодаги фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, ижтимоий ёрдам кўрсатилиб, муаммолари тингланди. Айни пайтда нафақа гаштини сураётган собиқ ходимлар ушбу соҳада фаолият олиб бораётган ИИБ ходимларига касб юзасидан маслаҳат ва ўгитларини беришди. Мазкур учрашувда фахрий устозлар томонидан берилган беминнат тавсиялари, ёш шогирдларни соҳанинг фидойи ходими бўлишида ижобий таъсир ўтказиши шубҳасиз. 


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech