14 Ноябр 2024 йил 2482

Кармана туманида ташкил этилган оммавий сайёр қабулда бир қатор мурожаатлар ижобий ечим топди

Навоий вилоятининг Кармана туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ташкил этилди. Қабулда халқ билан фаол очиқ мулоқот қилиш асносида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ва уларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуққий ечим топиш масалалари устувор бўлди. Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари подполковник Баҳодир Аҳмедов томонидан ички ишлар органлари фаолияти ҳамда бандлик, ижтимоий ёрдам билан боғлиқ 30га яқин мурожаатлар ўрганилиб, жобий ҳал этиш чоралари кўрилди. 

Бундан ташқари ижтимоий турмуш сабабларига кўра муаммога учраётган бир неча ёшларнинг масаласи шу куннинг ўзидаёқ ижобий ечим топди. Қўшимча текширув ва ўрганишларни талаб этадиган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech