19 Сентябр 2024 йил 598

Карманада тадбиркор табиий газга ноқонуний уланиб давлатга 513 млн 781минг сўмлик зарар етказганлиги аниқланди 

Мамлакатимизда тадбиркорлар учун кўплаб имкониятлар яратилган. Аммо уларнинг ишлаб чиқариш ёки аҳолига маиший хизмат кўрсатиши билан боғлиқ фаолиятида қонунларимизни суистеъмол қилишга йўл қўйилмайди. 

Кармана туманида Навоий вилояти ИИБ жиноят қидирув ходимлари ҳамда Электр энергияси ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида хусусий корхона раҳбарига тегишли қурилиш объектида, табиий газ билан ишловчи жиҳозларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ҳисоблагич ўрнатмасдан тўғридан-тўғри ноқонуний равишда улаб фойдаланиб келаётганлиги, бунинг натижасида давлатга 513 млн 781минг сўмлик зарар етказганлиги аниқланди. Тадбир давомида далолатнома расмийлаштирилди ва мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech