25 Апрел 2024 йил 701

Конимех тумани ИИБ ходимлари иштрокида коррупцияга қарши «Долзарб 10 кунлик» тадбирлари ташкил этилмоқда

 Конимех тумани ИИБ ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида коррупцияга қарши «Долзарб 10 кунлик» муносабати билан тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда сўзга чиққан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилояти бўйича масъуллар ходимларга коррупция ва унинг оқибатлари тўғрисида маълумотлар беришди. Шунингдек, пора олиш ва бериш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат учун қонуний жавобгарлик мавжудлиги таъкидланди. Бундан ташқари ички ишлар ходимлари ота-оналарига мурожаат қилиниб  фарзандларини ҳалол ва масъулият билан ишлашда қўллаб-қувватлашлари айтилди.

Тадбир якунида ҳалол хизмати билан бошқаларга наъмуна бўлаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналари мутасаддилар томонидан тақдирланди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech