14 Октябр 2024 йил 255

Конимех туманида истиқомат қилаётган фахрийлар ҳолидан хабар олинди

Соҳада узоқ йиллар хизмат қилган устоз фахрийлар ҳолидан хабар олиш, уларга ҳурмат кўрсатиш ёш ходимларнинг маънавий тафаккури юксаклигининг яна бир наъмунасидир. Хусусан, Навоий вилояти ИИБ фахрийлар кенгаши  аъзолари, Конимех тумани ИИБнинг ёш вакиллари  туманда истиқомат қилаётган, ногиронлиги мавжуд бемор фахрийлар хонадонига боришди. Улар билан суҳбатлашиб, муаммолари ўрганилди. Ижтимоий ёрдамга муҳтож нафақадаги фахрийлар рўйхати шакллантирилиб моддий кўмак чора-тадбирлари кўрилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech