27 Июн 2025 йил 610

Матбуот ва ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар Навоий вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан тақдирландилар

    Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар, ОАВ вакиллари, шунингдек ИИБ тизимида ахборот соҳасида хизмат қилаётган ходимлар иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда ОАВ ходимларининг тутган ўрни беқиёс эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, ички ишлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, муҳим янгиликлар ва огоҳликларнинг барчаси оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етиб бораётганини алоҳида эътироф этди.
    Тадбир давомида бир гуруҳ фаол журналистлар ва блогерлар Навоий вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тантанали учрашув самимий мулоқот, фикр алмашинуви ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди десак муболаға бўлмайди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Text to speech