30 Июл 2024 йил 2209

Навбаҳор тумани ИИБ ходимлари иштирокида хизмат интизоми талабларига риоя этиш, жамоадаги соғлом маънавий муҳитни яхшилаш борасида семинар ташкил этилди

Навбаҳор тумани ички ишлар бўлими шахсий таркиб ходимлари билан касбий маданият қоидалари ва хизмат интизоми талабларига риоя этиш, жамоадаги соғлом маънавий-руҳий муҳит ва ишчан кайфиятни ўрганиш мақсадида Навоий вилоят ИИБ ходимлари томонидан маънавий маърифий ишлар олиб борилди.

 Ходимларга профессионализм, ҳалоллик, холислик ва адолатлиликда ўрнак бўлишда раҳбарларнинг жомоадаги ўрни ва психологик муҳитни таҳлил қилиш мақсадида ходимлардан аноним сўровномалар олиб борилиб, якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech