10 Сентябр 2024 йил 948

Навбаҳорлик "миришкор" 1145 туп гиёҳванд ўсимлигини етиштираётгани аниқланди

Томорқасида экин экиб ҳалол меҳнати ортидан кун кечираётган инсонлар талайгина. Аммо миришкорликни ниқоб қилиб, ўзининг қинғир мақсадларини амалга оширишга уринган айрим кимсалар ҳам борки, уларнинг ҳатти-ҳаракатлари кўплаб инсонларнинг умрини завол кетишига сабаб бўлмоқда. 

Навбаҳорлик 50 ёшли  фуқаро ҳам ўзининг яшаш хонадонида, экинлар орасига ва қурилиши якунланмаган иморати ичида заҳри қотилни етиштиришга уринган. Туман ИИБ Жиноят қидирув ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари томонидан олиб борилган “Қорадори-2024” тадбирида унинг ҳам хонадони кўздан кечирилди. Ўрганишлар давомида фуқаро ўзига тегишли томорқа ерида 1145 туп гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланди ва ҳолислар иштирокида тегишли тартибда далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди. Қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech