Навоий шаҳар ИИБ профилактика инспекторлари учун "Е-ижтимоий профилактика" электрон платформаси билан ишлаш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди
Навоий вилояти ҳудудида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида "Ижтимоий профилактика йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик чора-тадбирлар бўйича дастури" ижроси юзасидан Навоий шаҳар ИИБда профилактика инспекторлари билан "Е-ижтимоий профилактика" электрон платформаси билан ишлаш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди. Унда “Ижтимоий профилактика”нинг асосий йўналишлари, бу борада профилактика инспекторларига юклатилган вазифалар, шунингдек, амалиётга жорий қилинаётган янги тизимнинг долзарб аҳамияти, аҳоли билан манзилли ишлашдан кутилаётган ижобий натижалар хусусида суҳбатлашилди. Семинар жараёнида электрон платформада ишлаш тартиби юзасидан маълумотлар ҳамда ходимларни саволларига батафсил жавоб берилди. Худди шу каби ўқув-семинарлари барча шаҳар-туманларда ташкил этилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати