16 Май 2025 йил
879
Навоий шаҳри маҳаллалари еттилиги иштирокида семинар машғулотлари ташкил этилди
Фуқароларнинг хавфсизлигини ишончли таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида ижтимоий профилактика йўналишида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Навоий шаҳрида маҳаллалар еттилиги вакиллари билан семинар машғулоти ташкил этилиб, "Э- ижтимоий профилактика" электрон платформаси билан ишлаш бўйича ўқитилди.
Бундан ташқари семинар якунида бажарилган ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати