Навоий кон металлургия комбинатидаги ИИБ ходимлари иштирокида «Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом» ойлиги доирасида тадбир ташкил этилди
Оила, жамоа, корхона ва муассасаларда интизом бор экан иш унумли ва самарали бўлади. Хусусан, "Қонунийлик таъминлаш ва темир интизом ойлиги" доирасида Навоий кон металлургия комбинатидаги ИИБ ходимлари иштирокида назорат тадбирлари ташкил этилмоқда. Унда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, коррупция, порахўрлик ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, фаолиятда фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, шунингдек хизмат ҳужжатларини тартибли сақлаш бўйича тушунтиришлар олиб борилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди. Бундан ташқари автомашиналарни техник соз ҳолатда фойдаланиш бўйича йўриқнома ўтилиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда бошқаришлари уқтирилди. Ойлик доирасидаги тадбирлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.
Навоий вилоят ИИБ Ахбарот хизмати