Навоий вилоят ИИБ фахрийлари ва соҳанинг ёш ходимлари иштирокида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди
Бирор
бир касб эгаси йўқки, устоз кўриб камолга етмаган бўлса. Уларнинг кўп йиллик бой
амалий тажрибаси ёшлар учун ибрат мактабидир. Вилоят ИИБ фахрийлари ва
соҳанинг ёш ходимлари иштирокида ташкил этилган "Заковат"
интеллектуал ўйини ҳам айни шу мақсадларга йўғрилди.
“Кексалар ҳафталиги” муносабати билан ташкил
этилган мазкур ўйинга барча шаҳар-туманлардаги фахрий ва ёш ходимлардан иборат
жамоалар таклиф этилди. Ҳар иккала авлод вакиллари ҳам олган билимлари ва
ўқиган китобларига таянган ҳолда, тез ва аниқ жавобларни тақдим этишди. Устоз-шогирдлардан
тузилган жамоалар ичида Навбаҳор тумани учинчи, Конимех тумани иккинчи
ўринларни эгаллаган бўлса, Кармана тумани 1-ўринга муносиб деб топилди. Ғолиб
жамоаларга диплом ва китоб жамланмалари тпширилди. Тадбир баҳонасида юз кўришган
фахрийлар хизмат давридаги қизиқарли воқеалар ва эсда қоларли хотиралари билан ўртоқлашди.
Ёшлар учун яратилган имкониятларни алоҳида эътироф этиб, чин ватанпарвар бўлиш эр
киши учун шараф эканлигини таъкидлади.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати