19 Июл 2024 йил 1484

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев раислигида вилоят ҳудудида содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган тезкор йиғилиш ташкил этилди

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор П.Р.Бобожонов раислигида онлайн платформа орқали берилган топшириқларга кўра Навоий вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Д.Тасбаев бошчилигида ЖХХ ЙҲХБ мутасадди ходимлари билан йиғилиш ташкил этилди. Унда вилоят ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилиши лозим чора-тадбирлар юзасидан суҳбатлашилди. Бундан ташқари спитрли ичимлик таъсирида автомобил бошқариш, пиёдаларга йўл бермаслик, йўлни қарама-қарши томонидан ҳаракатланиш сингари оғир турдаги қоидабузарликларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, автоҳалокатлар сабаби ва омилларини бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, соҳа самарадорлигини ошириш мақсадида ҳаракат иштирокчилари ҳамда жамоатчилик билан тарғибот-ташвиқот ишларни олиб бориш лозимлиги уқтирилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech