24 Июл 2024 йил 1987

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев ҳузурида “E-material” тизимида қайд этилаётган жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги аризаларни қонуний кўриб чиқиш натижалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Дастлаб, йиғилишда фуқаролар томонидан мурожаат этилган жиноятлар ҳақида ариза, хабар ва бошқа маълумотлар бўйича “E-material” тизимининг афзалликлари, қулайликлари, тезкорлиги шунингдек, ортиқча вақт сарфлашнинг олдини олишдаги аҳамияти ҳақида сўз борди. Шунингдек, тизимнинг янги версиясини амалиётга кенг жорий этилишида эътибор қаратилиши лозим жиҳатлар ҳамда аризаларни сифатли ўрганиб тизим самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди. Йиғилиш якунида вилоят ИИБ мутасадди раҳбарлари ва туман шаҳар Ички ишлар бўлимлари бошлиқлари билан ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш бўйича қатъий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech