Навоий вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев ҳамда бошқа сектор раҳбарлари иштирокида Ғозғон шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ташкил этилди
Жойларда ўтаётган сайёр
қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кутилган
натижаларни бераётгани айни ҳақиқат. Хусусан, Навоий вилояти ИИБ бошлиғи
полковник Азат Тасбаев ва бошқа сектор раҳбарларининг Ғозғон шаҳридаги оммавий
сайёр қабули суд-ҳуқуқ масалаларига бағишланди. Сайёр қабул давомида турар
жойдан ҳисобдан чиқариш, фарзанд таъминоти учун алимент ундириш, кадастр
ҳужжатларини расмийлаштириш, ID картаси тўлови учун моддий ёрдам, суд
ҳукми билан тайинланган жазодан шартли озод қилиш, шунингдек, тадбиркорлик
фаолияти учун имтиёзли кредит олиш каби 20га яқин мурожаатлар тингланди.
Мазкур сайёр қабулда
иштирок этган Ғозғонлик фуқароларнинг 10 нафарининг мурожаати ижобий ҳал
этилган бўлса, яна 5 нафариники муддат талаб этгани боис мутасаддилар томонидан
назоратга олинди. 4 нафарига ҳуқуқий томондан йўл-йўриқ кўрсатилди.
Навоий вилояти ИИБ
Ахборот хизмати