7 Июн 2024 йил
2098
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев бошқарма биносида фуқароларни қабул қилди
Фуқаролар
билан юзма-юз суҳбат орқали уларнинг муаммоларини тинглаш шунингдек, жойида ҳал
этиш ҳудуд осойишталигини таъминлашда муҳим омиллардан ҳисобланади. Навоий
вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев бошқарма биносида мурожаати билан
келган 10га яқин фуқароларни қабул қилди. Мурожаатларнинг аксарияти бандлик
масаласида бўлиб, уларнинг ҳар бирининг маълумоти, малакаси ва мутахассислиги
ўрганилиб мос иш ўринларига жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар олиб борилди. Мурожаатчилардан
бирининг муаммоси жойида ҳал этилган бўлса, 5 нафарига ҳуқуқий тушунтириш
берилди, 2 нафарининг мурожаати муддат талаб этгани боис назоратга олинди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати