3 Май 2024 йил 1656

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Зоҳиджон Қаюмов томонидан вилоятнинг Навбаҳор тумани аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди

Жойларда аҳоли муаммоларига ижобий ечим топишда кўмаклашиш, турмуш шароитларини яхшилаш айни давр раҳбарлари олдидаги муҳим вазифалардан бири.

Хусусан, Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Зоҳиджон Қаюмовнинг Навбаҳор тумани аҳолиси билан учрашуви ҳам айни мақсадларга йўғрилди.

Мазкур қабул давомида терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишлари ва материаллар юзасидан мурожаат қилган 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, муаммолари ўрганилди. Шундан 5 нафарининг масаласи ижобий ҳал этилиб, қонуний ечимини топди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш, фуқароларнинг ортиқча овворагарчиликларига йўл қўймаслик юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижросини ўз назоратига олди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech