29 Апрел 2024 йил 2103

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаевнинг навбатдаги шахсий қабулида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди

  Мурожаат аҳолининг раҳбар ҳузуридаги шунчаки ташрифи эмас. Турмуш ҳаётида учраган ва уни мустақил ҳал эта олмаган муаммолари билан кўмак истаб келишидир. Навоий вилояти ИИБ бошлиғи фуқароларнинг муаммоларини тинглаш ва уларга ижобий ечим топишда кўмаклашиш мақсадида навбатдаги шахсий қабулини ўтказди. Унда 10дан ортиқ мурожаатлар тингланди. Қабул давомида фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, имтиёзли кредит ажратиш ҳамда бошқа ижтимоий муаммолар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди. Уларнинг баъзилари шу жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, аксарияти бажарилиши бўйича назоратга олинди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech