23 Апрел 2024 йил 674

  Навоий вилояти ИИБ бошлиғи А.Д.Тасбаев бошчилигида соҳавий хизмат ҳудудий бўлимлар билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

 Навоий вилояти ИИБда вазирлик томонидан эълон қилинган коррупцияга қарши курашиш  бўйича “Долзарб 10 кунлик”  тадбирлари муносабати билан ходимларнинг хизмат ва қонунчиликка қатъий риоя қилишлари, коррупциявий ҳолатларни олдини олиш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини ишончли таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Д.Тасбаев ходимларни хизматга масъулият билан ёндашиши, ҳалол ва холис муносабатда бўлишлари тизим фаолияти ривожининг муҳим омили эканлиги ҳақида таъкидлади.

Шунингдек, йиғилишда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари  полковник Б.О.Жалолов ҳам иштирок этиб терговда очиқлик ва шаффовликни таъминлаш, фуқаролар мурожаатларини тез ва сифатли ўрганиш баробарида холис ҳуқуқий баҳо бериш муҳим эканлиги айтиб ўтилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

     

Text to speech