27 Март 2024 йил 2035

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Д.Тасбаев қўл жанги спорти билан шуғулланаётган ёшлар билан учрашди

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи қўл жанги федерациясининг Навоий вилоят бўлимига ташриф буюрди. Унда халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндорлари ҳамда ёш ҳаваскор спортчилар билан суҳбатлашиб, спорт турнирлари таассуротлари билан ўртоқлашди. Сўнг спорт майдончасида ёш спортчилар учун яратилган шароитлар, спорт жиҳозлари базалари кўздан кечирилди.   Шунингдек, мураббийлар жамоаси билан қўл жангининг спорт оламидаги аҳамияти, мазкур спорт билан шуғулланувчиларни қўллаб қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида суҳбатлашди, юқори натижаларга эришган спортчилар келгусида ички ишлар органларида ҳам хизмат қилиш имкониятига эга эканлиги айтиб ўтилди. Мутасаддилар машғулот жараёнини бевосита кузатиб спортчи болаларга юртимиз байроғини жаҳон ареналарида кўкларга кўтаришларида омад ва муваффақият тилади.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech