16 Апрел 2025 йил 844

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи Қизилтепа туманидаги 41-умумтаълим  мактабида ўрганишлар олиб борди

  Навоий вилоят ИИБ бошлиғи, туман ИИБ ва ҳокимлик масъуллари Ички ишлар вазирлигига бириктирилган Қизилтепа туманидаги 41-сонли умумтаълим мактабида ўрганишлар олиб боришди.

 Ўрганишлар давомида таълим муассасасининг умумий биноси, синф хоналари, махсус ва ихтисослаштирилган хоналар ва спорт майдонининг жиҳозланиш даражаси билан яқиндан танишилди. Жараёнда қайд этилган камчиликлар, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тезкор чора-тадбирлар белгиланиб, бажарилиши бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech