6 Ноябр 2025 йил 77

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Навбаҳор туманидаги ўрганишлари давомида криминоген вазиятни яхшилаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирди

Тобора яқинлашиб келаётган қиш мавсумини беталофат ўтказиш, фуқароларни сифатли энергия таъминоти билан таъминлаш ҳамда ҳудудда олиб борилаётган профилактик ишларни ўрганиш мақсадида Навоий вилояти ИИБ бошлиғи Навбаҳор туманида бўлди.

Дастлаб, “Болалар фзиатрия сиҳатгоҳида” ва ”Психатрия хизмати бўйича Навоий вилояти филилиали”да бўлиб, иситиш тизими, қозонхоналар ва беморларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Мутасаддиларга мавсум даврида биноларга иссиқликнинг узлуксиз етказиб бериш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланиб зарур йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Шунингдек, Бошқарма бошлиғи тунги хизматга жалб қилинган ходимлар фаолиятини ўрганди. Аҳоли гавжум жойлар, савдо марказлари ҳудудларида сергакликнинг ошириш, ўғирлик, талончилик, тан жароҳати ва йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳолатларни олдини олишда хизматга масъулият билан ёндашиш кераклигини таъкидлади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech