12 Июл 2025 йил 165

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан олий таълим муассасаларига кириш тест имтиҳонлари ўтказиладиган жойларда ўрганишлар олиб борилди

    Айни кунларда республикамиз бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини адолатли, шаффоф ва хавфсиз ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрилмоқда ва абитуриентлар учун барча қулайликлар яратилмоқда. Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Азат Тасбаев ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан имтиҳонлар ўтказилиши белгиланган биноларда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар давомида тест жараёнларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир кўрилган чора-тадбирлар, ҳудудда ўрнатилган видеокузатув тизимларининг ҳолати, тиббий ва маиший шароитларнинг шай ҳолатга келтирилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

     Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан юзага келиши мумкин бўлган турли хил фавқулотда ҳолатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишилди. Хизматга жалб этилган куч тузилмалари ходимлари ва масъулларга тест жараёнларини қонунийлик, холислик ва ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этиш, тегишли ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир ҳудудда муҳим ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитларни яратиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

          Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech