4 Июл 2024 йил 2054

Навоий вилояти ИИБ ходими сафдор Иброҳим Латипов Ўрта Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионатида 90кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритди

Жорий йилнинг 28-30 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Бодибилдинг спорт тури бўйича WBPF Ўрта Осиё ва Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақада дунёнинг Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон сингари давларидан спортчилар иштирок этишди. Чемпионатнинг якуний натижаларига кўра Навоий вилояти ИИБ патруль-пост хизмати сафдор ходими Иброҳим Латипов 90 кг ва мутлоқ вазн вазн тоифасида рақибларидан устун келиб чемпионликни қўлга киритди.

Навоий вилояти ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби сафдор И.Латиповнинг хизмат ва спортдаги кейинги фаолиятида ҳам омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech