19 Июл 2024 йил 1743

Навоий вилояти ИИБ ходималари гендер тенгликни таъминлашга қаратилган семинарда фаол иштирок этишди

Жорий йилнинг 17 июль санасида «Гендер тенгликни таъминлашга оид турли стереотипларнинг олдини олиш»га қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Навоий вилояти ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходималари, мазкур мавзу юзасида чиқишлар билан иштирок этишди. Шунингдек, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича маълумотлар бериш билан бир қаторда, хотин-қизларнинг миллат миллий қадриятлари ва менталитет асосида маънавий, маъданий қиёфасини яратиш учун зарурий нормалар юзасидан, ҳамкор ташкилотлар билан тарғибот режалари тузиб олинди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech