31 Май 2024 йил 1820

Навоий вилояти ИИБ ходимлари ва 7532 ҳарбий қисм хизматчилари “1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ташкил этилган донорлик акциясида фаол қатнашди

Боланинг бегонаси бўлмайди. Бу мурғак қалбнинг шодон кулгиси учун дунёни бахшида этсанг арзийди. Бир томчи томчи қон эса қайсидир болажон учун ҳаётни англатади. “1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ташкил этилган донорлик акциясида Навоий  вилояти ИИБ ходимлари ва 7532 Ҳарбий қисм хизматчилари ҳам фаол иштирок этишди. Бу орқали кўплаб бемор болалар хаётини сақлаш учун ўз ҳиссаларини қўшишди.

Акция доирасида мутахассислар томонидан осойишталик посбонлари учун зарур тиббий тавсиялар ҳам берилди. Қайсидир болажонни соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган донорлик акциясиясини мунтазам олиб бориш бўйича таклиф ва мулоҳазалар ҳам тингланди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech