11 Июл 2025 йил 184

Навоий вилояти ИИБ ходимлари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчилик талаблари юзасидан йиғилиш ўтказилди

  Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда вилоят ИИБнинг барча шахсий таркиби, мустақил бошқарма бўлим-соҳавий хизмат раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари иштироки таъминланди. Унда криминоген вазиятни яхшилаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишлар атрофлича таҳлил этилиб айрим ходимларнинг фаолияти танқид остига олинди. 

  Шунингдек, сарҳисоб йиғилишида ходимларнинг жисмоний ва жанговар шайлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар ташкил этиш, хизмат йўриқномасида келтирилган вазифаларни сидқидилдан бажариш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Сўзга чиққан масъуллар томонидан муҳокама этилган масалалар юзасидан  ходимларга тегишли топшириқлар берилди.  

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech