4 Июн 2025 йил
2406
Навоий вилояти ИИБ ходимлари “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ташкил этилган донорлик акциясида иштирок этишди
Ички ишлар органларида эълон қилинган “Ёшлар ойлиги” мунодсабати билан Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирокида маънавий-маърифий, ҳарбий ватанпарвалик ва хайрия акциялари ташкил этилмоқда. Хусусан, “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” ҳамда “Халқаро донорлар куни” муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида донорлик акцияси ўтказилди.
- Кутилмаганда тезкор жарроҳлик операциялари, туғуруқ, автоҳалокат ва ҳар хил фавқулодда вазиятлар бўлиши мумкин. Шундай ҳолатларда беморга қон етказиб беришдек эзгу ишга ҳиссамиз қўшилса деймиз,-дейди капитан Бобораҳим Исмоилов.
Бу каби тадбирлар келгусида ҳам Бошқарманинг қуйи тузилмалари ходимлари билан ташкил этилиши режалаштирилган.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати