Навоий вилояти ИИБ Махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Халқимиз осойишталигини таъминлашда ички ишлар органларининг ажралмас бўлаги Махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядининг ўрни беқиёс. Ҳолбуки, хавфсизликка таҳдид, жиноятчини қўлга олиш сингари ўта хавфли вазиятларда ушбу хизмат ходимлари биринчиларда бўлиб хизматга сафарбар этилиши сир эмас. Мазкур соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда бир гуруҳ ходимларнинг хизмати муносиб эътироф этилди. Дастлаб, чорак давомида бажарилган ишлар сарҳисоб этилиб жамоада эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар бўйича суҳбатлашилди. Тадбир якунида Махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари орасида республика ва халқаро спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган чемпионлар тақдирланди, яна бир гуруҳига эса навбатдаги махсус унвонлари топширилди. Шунингдек, соҳадаги узоқ йиллик самарали хизматидан сўнг бир неча устоз ходимларга тўн кийдирилиб, иззат-икром билан нафақага кузатилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати