4 Ноябр 2024 йил 2266

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими шифокорлари томонидан саломатлик тадбирлари ташкил этилмоқда

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникасининг психиатр, невролог, функционал диагностика ва лаборатория шифокорлари каби мутахассислари томонидан барча шаҳар-туман ИИБларида фаолият олиб бораётган ходимлар билан саломатлик тадбири ташкил этилди. Учрашув давомида ,"Қандли диабет қандай касаллик?", "Стресснинг ножўя оқибатлари", "Ўткир коронар синдром профилактикаси", "Пиёда юришнинг фойдаси", "Зўриқишдаги бош оғриклар" мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларига мутахассис шифокорлар томонидан жавоб берилди. Шунингдек, жараёнда ходимлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилаётган бу каби тарғибот тадбирлари ва тиббий кўриклар осойишталик поспонлари саломатлигини сақлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech