17 Апрел 2025 йил 711

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ходималари учун тарихий музейга саёҳат ташкил этилди

Маънавият ойлиги муносабати билан вилоят ИИБда хизмат олиб бораётган аёл ходимлар билан кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар,  маданият объектларига экскурсиялар ташкил этилмоқда. Жумладан, Навоий вилоят ИИБ Тиббиёт бўлимининг аёл ходималари учун вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат ташкил этилди.

 Мазкур музей 30 йиллик тарихга эга. Фондида археология, нумизматика, амалий санъат ҳамда этнографияга оид 25 мингдан ортиқ бебаҳо экспонат сақланмоқда. Саёҳат давомида хотин-қизлар музейдаги тарихий экспонатларни томоша қилиш билан бирга, мутахассислардан улар ҳақида қизиқарли маълумотларни ҳам олишди.

Бу  каби  тадбирлар ходималарда тарихий мерос ва анъаналарга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини уйғотиш ҳамда Ватанга муносиб фарзанд бўлиш ҳиссини ҳам шакллантиради. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech