Навоий вилояти ИИБ тузилмаларида хизмат қилаётган ёш ходимлар учун ўқув амалиёти ташкил этилди
“Навоий вилояти ички ишлар органлари хизматига янгидан қабул қилинган профилактика инспекторларини Республика ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини янада кенгроқ ўргатиш бўйича ўқув машғулотларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 67-сонли Фармойиши талаблари асосида Навоий вилоятида ички ишлар органлари хизматига янги қабул қилинган жами 36 нафар ёш ходимлар билан 3 кунлик ўқув машғулотлари ҳамда якуний муҳокама йиғилишлари ўтказилди.
Машғулотларнинг биринчи куни Нурота, Навбаҳор ва Учқудуқ
туман ИИБлари, иккинчи куни Конимех, Хатирчи ва Кармана туман ИИБлари ҳамда учинчи
куни Навоий шаҳар, Қизилтепа тумани ИИБлари ва ЖХХ ЙҲХБдан жами 36 нафар ёш
ходимлар, уларга бириктирилган мураббийлар, шунингдек юқоридаги ҳудудлардаги
биринчи раҳбарларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари машғулотларга
жалб қилинди.
Ёш ходимлардан дастлаб жисмоний тайёргарлик бўйича
синовлар қабул қилиниб, саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди. Шундан сўнг
кун давомида тасдиқланган режа асосида бошқарманинг тегишли соҳавий
хизматларидан бой амалий тажрибага эга бўлган мутахассис ходимлари томонидан ёш
ходимларга назарий ўқув машғулотлари ўтказилиб, ёш ходимларнинг билим савияси
оширилди.
Ўқув машғулотлари якунлангандан сўнг ҳар бир ёш ходим
ва мураббийлари билан бошқарма бошлиғининг фармойиши билан тасдиқланган
комиссия аъзолари томонидан суҳбат ўтказилиб, ўтган
3 ойда ёш ходимлар томонидан касб малакасини эгаллаш даражаси, мураббий билан
биргаликда амалга оширган ишлари, эришган ютуқ ва йўл қўйган камчиликлари
муҳокама этилди.
Навоий вилояти
ИИБ Ахборот хизмати